12:25 / 07.07.2019
4 747

UzAuto Motors: «Агар хориж автомобиллари Ўзбекистонга кириб келса, биз рақобатга тайёрмиз»

UzAuto Motors: «Агар хориж автомобиллари Ўзбекистонга кириб келса, биз рақобатга тайёрмиз»
Фото: «Xabar.uz»
Асака шаҳрида «Ўзавтосаноат» АЖ, UzAuto Motors раҳбарияти ва ОАВ ўртасида мулоқот бўлиб ўтди. Ушбу мулоқот чоғида хориж автомобиллари учун божхона тарифлари қачон енгиллаштирилиши ва шундай бўлган ҳолатда UzAuto Motors заводининг келажаги қандай бўлиши ҳақида саволга жавоб берилди.

«Хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун божхона тарифларини енгиллаштириш бошланган. Масалан, Россиянинг Lada компанияси аллақачон бозоримизга кириб келди.

Бошқа брендлар учун божхона қачон очилишини аниқ эмас. Бу «Ўзавтосаноат» АЖ ваколатидаги масала эмас. Буни ҳукумат ҳал қилади.

Агар Toyota, Hyunday, Kia ва шунга ўхшаш машҳур автомобил ишлаб чиқарувчилар кириб келса UzAuto Motors'нинг тақдири қандай бўлади? Компания бундай рақобатга тайёр. Масалан, ўтган йили Ўзбекистонда Lada автомобиллари 5 мингта сотилган эди. Жорий йилнинг 6 ойидаёқ 10 мингдан зиёд сотилди. Бироқ бу ҳолат UzAuto Motors зиёнига ишламади. Завод ишлаб чиқарган автомобиллар савдоси ҳажми ўсиб бормоқда.

«Аммо биз бир ҳолат учун ҳукуматимиздан миннатдорман. Бизда эски автомобилларни олиб кириш учун катта бож ўрнатилган. Бу эса инсонлар саломатлиги ва экологияни асрашда муҳим аҳамиятга эга. Мисол учун ён қўшниларимизни олсак, уларнинг кўчалари Европадан келтирилган эски автомобиллар билан тўлиб кетган. Бундан табиатга ва инсонлар саломатлигига қанча зарар бўлишини тасаввур қилиб кўришингиз мумкин», — дейди бош директор вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » UzAuto Motors: «Агар хориж автомобиллари Ўзбекистонга кириб келса, биз рақобатга тайёрмиз»