Янги Chevrolet Onix седанини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси 60 фоизни ташкил этиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалида намойиш этилган видеолавҳага таяниб, «Газета.uz» хабар берди. Хабарда айтилишича, бу кўрсаткичларга 2022—2023 йилларда эришиш режалаштирилмоқда.
Onix’да импорт деталлар сони 450, маҳаллийси — 600 тани, Damas’да 642 та импорт, 323 маҳаллий, Lacetti’да —763 ва 283, Spark’да — 625 ва 288, Nexia’да — 653 ва 289, Cobalt’да — 473 ва 417 тани ташкил этиши кутилмоқда.
Хорижда ишлаб чиқарилган деталлар нархи Onix’да 2 300 долларни, маҳаллийси 4 200 долларни, Lacetti’да — 4 319 ва 2938, Spark’да — 2 393 ва 2 984, Nexia’да — 2 995 ва 3 500, Cobalt’да — 2 656 ва 3 488 ҳамда Tracker’да — 4 000 ва 6 400 долларга баҳоланган.
Қайд этилган графикка кўра, Lacetti’нинг маҳаллийлаштириш даражаси 38 фоизни, Spark’да — 49 фоиз, Nexia’да — 49 фоиз, Cobalt’да — 52 фоиз, Tracker’да — 57 фоиз ва Onix’да — 60 фоизни ташкил этади.
Аввалроқ UzAuto Motors компанияси янги моделлар ва янги ранглардаги автомобилларни йил охирига қадар тақдим этиши, унинг арзон моделлари Chevrolet Onix ва янги Tracker бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?