21:33 / 10.07.2019
6 092

Самарқандлик 2 йигит ўз қўллари билан Lamborghini Aventador машинасини йиғмоқда (фото)

Самарқандлик 2 йигит ўз қўллари билан Lamborghini Aventador машинасини йиғмоқда (фото)
Самарқандда икки дўст гаражда Италиянинг Lamborghini премиум-класс автомобиль русуми машиналари прототипларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, деб хабар бермоқда Repost. Машинани қўлда йиғиш ғояси уларга YouTube’даги тюнинг-роликларни кўргандан кейин келган.

Механикнинг айтишича, улар машинани йиғишни 2 ҳафта аввал бошлаган, аммо қизиқаётган мижозлардан аллақачон тиним бўлмаяпти. Айни пайтда спорткарнинг корпуси йиғиб бўлинган.

«Биз YouTube’да канал очиб, у орқали лойиҳамизни фаол реклама қилмоқчимиз. Битта машина тахминан 40 кундан кейин тайёр бўлади… Ўзим Тошкент автомобиль йўллари институтини тугатганман… Биз эълон берганимиздан буён қўнғироқлар тинмаяпти… Корпусни 7 миллиметрлик листдан тайёрлаяпмиз, уни ўзимиз эритяпмиз. Двигательларни маҳаллий автомобиллардан оламиз. Битта машина учун харажатлар тахминан 15 минг долларга тушади… 25 минг долларга сотишни режалаштирганмиз, аммо кўпчилик буни қиммат деяпти… 5 миллион сўм миқдорида гаров пули керак бўлади. Тайёр машинани эгасига топширишдан аввал, биз уни синовдан ўтказамиз ва барча афзалликларини намойиш қиламиз», — деди 25 ёшли автомеханик.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, айни пайтда автомобилни сертификатлаштириш ва бошқа зарур ҳужжатларни олиш муаммоли масала бўлиб турибди.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Самарқандлик 2 йигит ўз қўллари билан Lamborghini Aventador машинасини йиғмоқда (фото)