5 242
2019–2023 йилларда автомобиль саноатини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари белгиланди
Ўзбекистон Респуликаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Президент қарори автомобиль саноати инвестицион жозибадорлигини ошириш ва жадал ривожлантириш, илғор хорижий тажрибалар асосида замонавий бозор механизмлари ва бошқарув усулларини жорий этиш, шунингдек, ички ва ташқи ишлаб чиқариш бозорларида рақобатбардош муҳитни ҳосил қилиш мақсадида қабул қилинган.
Унга кўра, 2019–2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари қуйидагича белгиланмоқда:
- енгил автомобилларни ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 350 минг бирликкача ошириш;
- енгил автомобиллар локализацияси даражасини ўртача 60 фоизга етказиш;
- юк автомобиллари ва авобуслар ишлаб чиқариш ҳажмини 10 минг бирликка етказиш;
- автомобиллар экспорти йиллик ҳажмини 100 минг бирликка етказиш;
- корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари, шунингдек, «ERP» автоматлашган ҳисоблаш тизимини жорий этиш;
- автомобиллар моделлари қаторини янгилаш, жумладан, аҳолининг кенг қатламлари харид қилиш имкониятига эга бўлган янги ва замонавий енгил автомобиль ишлаб чиқариш;
- «Ўзавтосаноат» АЖ таркибига кирувчи иккитадан кам бўлмаган акциядорлик жамиятларининг акцияларини миллий ва халқаро фонд бозорларида дастлабки очиқ жойлаштириш (IPO) йўли блан инвесторларни жалб этиш. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”