Фото: ИИББ
Ўзбекистон Республикасининг туси ўзгартирилган (қорайтирилган) транспорт воситаларидан фойдаланиш масаласига оид қонунчилигига ўзгаришлар киритилгани хабар қилинган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ автомобиль ойнасига ўрнатиладиган парда масаласига ҳам аниқлик киритди.
«Келиб тушаётган кўплаб саволларга жавобан шуни маълум қиламизки, парда, дарпарда, жалюзилар бўйича қонунчиликда ўзгаришлар рўй бермади. Енгил автомобиллар билан боғлиқ ҳолларда пардаларни ён кўзгулар мавжуд бўлган ҳолда фақатгина орқа ойнага ўрнатиш мумкин.
Ён ойналарга пардалар ўрнатиш фақатгина М3 тоифадаги III класс автотранспорт воситаларига мумкин (ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари саккизтадан ортиқ ўриндиқлари бўлган ва оғирлиги 5 тоннадан ошиқ бўлган йўловчи транспорти). Шунингдек, автомобиль олд ойнасининг 14 см.дан кўп бўлмаган тепа қисми тусини полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чегараламаган даражада ўзгартириш, илгаригидек рухсатномасиз амалга оширилади», дейилади ИИББ хабарида. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»