
2019 йилнинг 26 августидан бошлаб UzAuto Motors АЖнинг заводларида ҳар йилги режали профилактика ишларини амалга ошириш бошланади. Бу ишларнинг тасдиқланган режасига мувофиқ амалга оширилади, деб хабар бермоқда UzAuto Motors матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, тадбирлар доирасида асосий ва қўшимча технологик ускуналар, муҳандислик-коммуникация тармоқлари профилактик кўрикдан ўтказилади ҳамда уларга техник хизмат кўрсатилади, шунингдек, кузги-қишки мавсумга корхонани тайёрлаш бўйича режали таъмирлаш ишлари бажарилади.
Таъкидланишича, тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича барча шартнома мажбуриятлари ўз вақтида ҳамда тўла ҳажмда бажарилади. Режали профилактик ишларнинг амалга оширилиши аввал шартнома имзоланган автомобилларни етказиб бериш жадвалига таъсир ўтказмаслиги маълум қилинди.
Қайд этилишича, автомобилларни ишлаб чиқариш 2019 йилнинг 23 сентябридан тикланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар