15:38 / 12.08.2019
4 278

Fiat Chrysler Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

Fiat Chrysler Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
Fiat Chrysler Automobiles Италия-Америка концерни Ўзбекистон автомобиль саноатига сармоя киритмоқчи. Бу ҳақда компания вице-президенти Юсуф Ҳажасга таяниб, «Ўзбекистон24» телеканалининг «Таҳлилнома» кўрсатувида хабар қилинди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.

«Fiat Chrysler Automobiles республикада чет эл сармоясини жалб этган ҳолда автомобиллар ишлаб чиқарадиган корхона ташкил этиш орқали саноат ҳамкорлигини ўрнатишдан манфаатдордир», - дейди Ҳажас.

Унинг сўзларига кўра, компания томонидан Туркияда амалга оширилаётган Tofaş лойиҳасидан Ўзбекистонда корхона ташкил этиш учун қўлланма сифатида фойдаланиш таклиф қилинмоқда.

Tofaş - енгил автомобиллар ишлаб чиқарувчи турк компанияси. Компания Fiat Chrysler Automobiles ҳамда Koç Holding’га тегишли. У Туркияда ҳам енгил автомобиллар, ҳам енгил тижорат транспорт воситаларини ишлаб чиқарадиган ягона автомобиль ишлаб чиқарувчидир. Tofaş Fiat, Citroen, Peugeot, Opel ва Vauxhall брендлари остида автомобиллар ишлаб чиқаради.

Хабар берилишича, бугунги кунда Ўзбекистон Fiat бренди остида Tipo, Fiorino ва Doblo моделларини ишлаб чиқарадиган иккинчи корхона ташкил қилиш учун энг мақбул жой сифатида қаралмоқда.

«Бундан ташқари, 2021 йилда Tofaş кроссоверлар ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирмоқда ва келажакда Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган пикап моделини ишлаб чиқиш устида ишламоқда», - деди Ҳажас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Fiat Chrysler Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи