5 718
UzAuto Motors: «Барча ранг ва комплектацияларга шартнома бор. Товламачилардан эҳтиёт бўлинг»
UzAuto Motors компанияси ўз маҳсулотларини харидорларга етказиб беришда товламачилик ҳолатлари рўй бериши мумкинлигидан огоҳлантирди.
«Ҳурматли харидорлар!
Сизга айни дамда расмий дилерларда савдода UzAuto Motors компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларнинг барча ранг ва комплектацияларига шартномалар мавжудлигини маълум қиламиз. Агарда Сиз автомобиль хариди жараёнида у ёки бу моделдаги автомобиль учун шартнома йўқлиги, етказиб берилиш муддатининг узоқлиги каби важлар билан қўшимча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз UzAuto Motors компаниясининг ишонч телефонларига 78 141-77-77 рақамлари орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Компания бу каби товламачилик ва бошқа коррупцион ҳаракатларнинг олдини олиш ва автомобиллар савдосида шаффофликни таъминлаш мақсадида «Uzavtosavdo» мобил иловасини ишга туширган. Агарда иловада зарур автомобиль йўқ бўлса, буюртма тўғридан-тўғри автомобиль заводига юборилади. Мазкур илова орқали харидор ўзи истаган автомобилнинг ранги ва русумини танлаб унга шартнома олиши мумкин. «Uzavtosavdo» иловаси харидорга барча жараёнларни бошиданоқ назорат қилиш, ўз навбати ва автомобилни олиш санасини билиб бориш имконини яратмоқда.
Огоҳ бўлинг!» — дейилади баёнотда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”