Адлия вазирлиги масъул ходими Ғ.Примов ҳозирги кунда пул тўлаб, ойна қорайтираётган фуқаролар жаримага тортилаётгани ҳақидаги хабарларга тушунтириш берди.
"Бугунги кунда автомашиналар ойналарини “тонировка” қилишда бир тушунмовчилик юзага келгани кузатилмоқда. Яъни ойналарни неча фоизга қорайтириш керак деган савол турли талқинларга сабаб бўлмоқда.
Ҳукумат қарорида олд ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоиздан кам бўлмаган даражада қорайтиришга рухсат этилган (тўлов асосида). Бу дегани олд ён ойна камида 50 фоиз ёруғлик ўтказиши шарт.
Ушбу нормада олд ён ойналарга 50 фоизлик “тонировка” ўрнатиш учун рухсат берилмаган, аксинча, ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоиздан кам бўлмаган даражада қорайтиришга рухсат этилган. Яъни + 50% эмас, = 50%.
Ҳозирда ишлаб чиқарилаётган автомашиналар ойналарининг (одатда “люкс” автомашиналар) 30 фоизгача қорайтирилган бўлишини инобатга олса, олд ён ойналарни 20 фоизгача қорайтиришнинг ўзи кифоя бўлади. Бундан ортиғи-ортиқ, белгиланган меъёрдан ошиб кетади.
Орқа ён ва орқа ойналарга эса бунинг аҳамияти йўқ. Сабаби ушбу ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган миқдорда ўзгартиришга рухсат этилган.
Маълумки, автомашина ойналарининг пастки қисмида ойнанинг неча фоиз ёруғлик ўтказувчанлик даражада эканлиги ёзилган бўлади.
Одатда “оддий” синфга мансуб автомашина ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги 100 фоиз, “люкс” синфига мансуб бўлган автомашина ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги эса 70 фоиз бўлади.
Шундан келиб чиқиб, автомошиналарнинг олд ён ойналарини қорайтиришда ойнанинг ўзида белгиланган ёруғлик ўтказувчанлик даражасини ҳисобга олган ҳолда, “тонировка” қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Хулоса шуки, автомошиналарнинг олд ён ойналари “тонировка” қилинганда ушбу ойнадан камида 50 фоиз ёруғлик ўтиши шарт. Акс ҳолда, автомашина “жарима майдончаси”га йўл олади, ҳайдовчи эса катта миқдорда жарима тўлашига тўғри келади". “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”