11:13 / 03.09.2019
5 002

Хавфли автомобиллар рейтинги тақдим қилинди

Хавфли автомобиллар рейтинги тақдим қилинди
Фото: Pixabay
АҚШнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассислари муайян бренддаги автомобиллар эгалари бемулоҳазалик билан машина ҳайдашга мойилроқ эканликларини аниқлашди. Улар ўлим билан туговчи автоҳалокатларнинг учта энг кенг тарқалган сабабларини (тезликни ошириш, спиртли ичимлик ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш) аниқлашди ва қандай маркадаги автомобиллар автоҳалокатлар хроникасида камроқ қайд қилинганини ўрганишди.

Тадқиқот натижасига кўра, умумий тўқнашувлар орасида Infiniti автомобиллари иштирокидаги тўқнашувларнинг ҳар учинчисига тезликнинг оширилиши, ҳар иккинчисига машинани маст ҳолатда бошқариш, 5 фоизига ҳайдовчи томонидан гиёҳванд модда истеъмол қилиниши сабаб бўлган.

Acura, Mercedes-Benz ва Lexus брендлари автомобиллари ҳам автоҳалокатлар бўйича юқори кўрсаткичларга эга. Бундан мутахассислар бемулоҳазалик билан машина ҳайдаш қимматбаҳо автомобиллар эгаларига кўпроқ мойиллиги ҳақидаги хулосага келишган. Таққослаш учун, қимматбаҳо машиналар ҳиссасига тезликни ошириш сабабли юз берувчи автоҳалокатларнинг 27 фоизи, оммавий сегмент моделларига эса 25 фоизи тўғри келган.

Шунингдек, Осиё ва немис брендлари машиналари хавфли ҳайдаш сабабли кўпроқ қайд қилиниши кузатилади. Мисол учун, Mitsubishi, Volkswagen ва Honda автомобиллари иштирокида юз берган 10 та авариядан тахминан 3 таси тезликни ошириш билан боғлиқ. Buick, Chrysler ва Lincoln брендларида бу кўрсаткич анча паст.

Acura, Cadillac ва Mercedes-Benz моделлари маст ҳолатда йўл-транспорт ҳодисасини содир этиш бўйича етакчи бешталикка кирган, Pontiac ва Mitsubishi автомобиллари эса енгил наркотик моддалар таъсири остида содир этилган автоҳалокатлар рейтингининг энг юқори поғоналарини эгаллаган.

Тадқиқот учун АҚШ йўл ҳаракати хавфсизлиги миллий маъмуриятининг 2017 йил учун маълумотлари асос қилиб олинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Хавфли автомобиллар рейтинги тақдим қилинди