Фото: Meduza
Германиянинг Audi компанияси Франкфуртдаги 68-халқаро автомобиль кўргазмасига Audi Al:Trail электромобилини олиб келди. Унинг асосий ўзига хос жиҳати — фараларнинг йўқлигида, деб ёзади Daryo.
Автомобиль концепцияси муаллифлари фаралар ўрнини LED элементлари бўлган бешта учбурчак дрон бажаради, деб ҳисоблайди.
Улар машина олдида учади ҳамда йўлни ёритади ва ўрнатилган камералар ёрдамида ҳайдовчи олдидаги экранга йўлнинг тасвирини юборади.
Ишлаб чиқарувчи Al:Trail’ни йўлтанламас сифатида таснифламоқда. Унинг салонида йирик габаритли юклар учун жой кўзда тутилган. Орқа ўриндиқлар ётқизилса, автомобиль беланчакка айланади. Дронлардан эса портатив ёритгич сифатида фойдаланиш мумкин.
Ушбу автомобиль комплектациясида ҳатто бинокль ҳам мавжуд. Бир марта қувват олдирилганида автомобиль текис йўлда 400-500 километр, ўнқир-чўнқир йўлларда эса 250 километргача масофа босиши мумкин.
Автомобилда автопилот ҳам мавжуд бўлиб, у фақат махсус йўлларда ишлайди. Ушбу автомобиль қачондир савдога чиқариладими, йўқми номаълум.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”