21:23 / 13.09.2019
4 004

Энг кўп даромад келтирган автомобиль номи эълон қилинди

Энг кўп даромад келтирган автомобиль номи эълон қилинди
Ўтган йилнинг энг кўп даромад олиб келган автомобили саккизинчи авлод янги Porsche 911 автомобили бўлди. У компания даромадининг 30 фоизини, умумий сотув ҳажмининг эса 11 фоизини ташкил қилган. Пропорционал равишда, у бошқа автоишлаб чиқарувчиларнинг ҳар қандай маркадаги машинасидан қулайроқ. Бу ҳақида Bloomberg хабарига асосан таяниб Sof.uz маълум қилмоқда.

Модель Ferrari F8 Tributo, Aston MArtin DBX, Mercedes-Benz GLE ва BMW X5 сингари рақобатчиларни мағлубиятга учратди.

Масалан, F8 Tributo 50 фоиз рентабелликка эга, аммо Ferrariнинг уни сотишдан тушган даромаднинг атиги 17 фоизини ташкил қилади. DBX фақат 2020 йилда 21 фоиз даромад даражасига, ўша йили GLE эса 24 фоиз даражага чиқишни режалаштирмоқда.

Автомобиль капиталини тадқиқ қилиш бўйича таҳлилчи Майкл Диннинг сўзларига кўра, ушбу моделларнинг барчаси номутаносиб фойда келтиради, аммо Porsche 911 ҳатто ушбу cерийадан ажралиб туради. Унинг сотилишига минимал харажат билан соф фойда келтирадиган кўплаб вариантлар ёрдам беради, шунингдек, Хитойда унга талаб катта. Натижада, 2018 йилда Porsche 911нинг глобал савдоси Bentley, Ferrari, Aston Martin ва Lamborghiniʻнинг барча сотувларидан ошиб кетди.

Сентябрь ойида Porsche ўзининг биринчи электр электр машинаси - Тайcанни тақдим этгани ҳақида хабар берилганди. Компания бу модель Теслага рақобатчи бўлишига ишонади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Энг кўп даромад келтирган автомобиль номи эълон қилинди