Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-август ойларида Ўзбекистон 233,8 миллион долларлик енгил автомобиллар импорт қилган. Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 74,7 фоизга кўпдир.
Умуман олган, ўтган йилга нисбатан ўсиш аста-секин тикланмоқда. Масалан, йил бошида чет эл автомобилларини импорт қилиш ҳажми ўтган йилга нисбатан қарийб 4 баравар кўп бўлган бўлса, баҳор бошида - 2,2 баравар, ёз бошида у 67 фоизгача тушди, августда эса 72 фоизга қадар кўтарилди.
Чет эл автомобиллари импортининг умумий ўсиши айнан январь ойида қимматбаҳо хорижий машиналарни олиб кириш енгиллаштирилгани билан боғлиқ - агар автомобиль 40 минг доллар ёки ундан қимматроқ турса ва ишлаб чиқарилган санасидан икки йил ўтмаган бўлса, унда унга ноль ставкали бож қўлланилади.
Бундан ташқари, электромобиллар олиб киришга божхона тўловлари ва акциз солиғининг ноль ставкалари ўрнатилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”