12:50 / 24.09.2019
6 411

1 октябрдан минилган автомобилни янгисига қўшимча ҳақ тўлаш билан алмаштиришингиз мумкин

1 октябрдан минилган автомобилни янгисига қўшимча ҳақ тўлаш билан алмаштиришингиз мумкин
Ўзбекистонда 2019 йил 1 октябрдан минилган автомобилни янгисига қўшимча ҳақ тўлаш билан алмаштириш борасидаги жаҳон амалиёти татбиқ этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

Бу амалиёт Президентнинг жорий йил 18 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чоралар тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.

Матбуот хизматига кўра, минилган автомобиль эгаси уни автосалонда қўшимча ҳақ эвазига мутлақо янги автога алмаштириши мумкин бўлади. Минилган автомобиль сотиб олишни истаганлар эса уни автосалондан харид қилишда машинанинг юридик «тозалиги» ва росмана «касаллик тарихи»га ишончи комил бўлади.

Ўз автомобилини янгилаш истагида бўлганлар учун қандай афзалликлар бор?

- барча битимлар бир жойда, маданий тарзда ва хавфсиз;
- расмийлаштиришнинг бирпасда бўлиши ва салонлардаги қулай шароитлар (автобозорларга қараганда);
- автоҳаваскорнинг «яёв» даври максимал даражада қисқаради;
- автобозорларга қатнаш ва даллоллар билан мулоқотга ҳожат қолмайди;
- икки битим биттада бўлади: эски автомобилни сотасиз ва шу заҳоти янгисида кетаверасиз;
- расмий дилер мижознинг минилган автомобили қийматини, у сотилишини кутиб ўтирмай, янги машина қийматига киритиб юборади;
- айрим «шубҳали» харидорлар билан учрашиш, шунингдек, автомобилни кўплаб одамларга кўрсатиш ва чалғитувчи қўнғироқлар зарурати йўқолади.

Trade-In тизими бўйича битим хусусиятлари:
Дилер янгисининг эвазига оладиган автомобиль кейинроқ қайта сотилади, шу сабабли у тўлиқ сотуволди тайёргарлигидан ўтади, унинг ичига кичик косметик таъмирлаш, ювиш, кузовни силлиқлаш, салонни кимёвий тозалаш ва машинага товар кўринишини беришга қаратилган бошқа амалиётлар бажарилади.

Техник жиҳатдан ҳам минилган автомобиль кўпинча баъзи харажатларни тақозо қилади. Бинобарин, дилер автомобилни имкон қадар арзонроққа сотиб олишдан манфаатдор бўлади (ҳар бир харидор каби).

«Ўз автомобилингизни янгисига алмаштиришдан олдин бир нечта дилерларга боринг, нархларни солиштиринг, бунда автомобиллар комплектациясини, албатта, ҳисобга олинг», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » 1 октябрдан минилган автомобилни янгисига қўшимча ҳақ тўлаш билан алмаштиришингиз мумкин