17:39 / 24.09.2019
10 670

Кўриниши Mercedes AMG’га ўхшайдиган Қўқон электромобиллари (видео)

Кўриниши Mercedes AMG’га ўхшайдиган Қўқон электромобиллари (видео)
Блогер Алан Енилеев Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши кутилаётган электромобилни синовдан ўтказди. У тегишли видеороликни YouTube’даги каналида эълон қилган. Видеонинг нусхасини Mover’да ҳам томоша қилиш мумкин, деб хабар бермоқда Дарё нашри.

Роликдаги автомобиллар Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қўқонга ташрифи давомида намойиш этилган машиналарга (орқа томонидан) ўхшайди. Ўшанда Президент электромобилларнинг иқтисодий самарадорлигига алоҳида эътибор қаратган эди.

Хитойнинг Silk Road Company компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 30 миллион доллар бўлиб, шундан 24 миллион доллари хорижий инвестициядир.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Қўқонда ишлаб чиқарилиши кутилаётган ушбу электромобилларнинг тахминан нархи 3 минг доллар атрофида бўлади. Биринчи йилда 2 минг дона машина чиқариш режалаштирилган.

Ушбу электромобил бир марта тўлиқ қувватлантирилгач, 150 километргача йўл боса олиши айтилмоқда. Видеода блогер Енилеев Қўқон электромобиллари нафақат олдидаги белгиси, балки ички ва ташқи кўриниши билан ҳам Mercedes AMG’га ўхшашига эътибор қаратган.

Маълумот учун, «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида 2023 йилдан бошлаб Hyundai Ioniq хетчбеки ва Hyundai Kona кроссовери ишлаб чиқарилиши кутилмоқда — уларнинг ҳар иккиси электромобилдир. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Hyundai Motor ва Evergreen Motors билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳа доирасида йилига 10 мингта электрокар йиғилиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Кўриниши Mercedes AMG’га ўхшайдиган Қўқон электромобиллари (видео)