19:39 / 29.09.2019
5 981

Ўқитувчилар акциясига яна 2 хил автомобиль қўшилди

Ўқитувчилар акциясига яна 2 хил автомобиль қўшилди
UzAuto Motors компанияси кўплаб талаб ва истакларни инобатга олиб, Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида эълон қилинган акциядаги автомобиллар моделлари қаторига Chevrolet Nexia ва Chevrolet Cobalt машиналарини ҳам қўшди.

Акция доирасида умумтаълим, ўрта-махсус ва олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ушбу моделдаги автомобилларни қуйидаги шартлар асосида харид қилиши мумкин:
—60% олдиндан тўлов;
—қолган сумма 1 йил давомида фоизсиз тўлаб борилади.

Муддатли тўловга автомобиль харид қилиш учун харидор юқорида кўрсатилган таълим муассасининг ўқитувчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (иш жойидан маълумотнома) тақдим этиши лозим.
Шунингдек автомобилни гаровга қўйиш ҳамда ҳатардан суғурталаш ҳам мазкур акциянинг асосий шартларидан бири саналади.

Шартномаларни қуйидаги дилерлик корхоналаридан олиш мумкин:
- "AS SERVIS" тармоқларининг дилерлик корхоналари
- "Сергели Автотеххизмат" АЖ
- "Nurafshon Avtocentr" МЧЖ
- "Qaraqalpaqavtotexxizmet" МЧЖ

Аввалроқ ўқитувчилар учун Chevrolet Spark ва Lacetti автомобилларини харид қилиш имкони мавжуд бўлган акция ҳақида эълон қилинганди.
Акция 2019 йилнинг 30 сентябрига қадар амал қилади. Шошилинг, автомобиллар сони чегараланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўқитувчилар акциясига яна 2 хил автомобиль қўшилди