Ўзбекистонда 2020 йил 1 январдан қимматбаҳо автомобиллар импорти учун имтиёзлар бекор қилинади. Бу Президент томонидан 2 октябрь куни имзоланган қарорда кўзда тутилган, дея хабар бермоқда Sof.uz.
Ишлаб чиқарилганига икки йилдан кўп бўлмаган ҳамда нархи 40 минг доллар ва ундан юқори бўлган автомобиллар импорти учун имтиёзлар 2019 йил 1 январидан кучга кирган эди.
Шундан бери қимматбаҳо автомобилларга нисбатан нол фоизлик импорт божи ставкаси ва 20 фоиз миқдоридаги акциз солиғи қўлланилаётган эди, холос. 2020 йил 1 январдан бошлаб эса бу имтиёзларнинг бари бекор қилинади ва уларга яна двигатель ҳажмидан келиб чиққан ҳолда коэффициент ҳисоблаш тартиби қўлланила бошлайди.
Аввалроқ ўзбекистонлик йил бошидан бери қимматбаҳо автомобиллар импортига нисбатан жорий этилган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда, 600 дан ортиқ премиум автомобилларни Ўзбекистонга олиб киргани ҳақида хабар берилган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”