2020 йил 1 январдан импорт қилинадиган қиммат енгил автомобилларга қўлланилган божхона қийматининг 20 фоизи миқдоридаги имтиёзли ставка бекор бўлади.
Импорт божхона божлари ва мамлакатга олиб кириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари қайта кўриб чиқилди. Ўзгартиришлар 2020 йил 1 январдан кучга киради.
Акциз бўйича учта ўзгартириш назарда тутилмоқда:
• импорт қилинадиган шакарга (оқ рангли, хушбўй таъм ёки ранг берувчи қўшимчалар қўшилмаган, ТИФ ТН коди 1701 99) 20 %лик ставка бўйича солиқ солинади). Ҳозир ушбу позицияда акциз тўланмайди;
• импорт қилинадиган сув, муз ва қорга (ТИФ ТН коди 2201) ставка 50 %гача оширилади, бироқ бир литр учун 0,25 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. 2019 йилда у божхона қийматининг 25 %ини ташкил қилади;
• импорт қилинадиган, ишлаб чиқарилганига 2 йил бўлган, эквивалентда 40 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ қийматга эга енгил автомобилларга (ТИФ ТН кодлари 8703 22, 8703 23, 8703 23 194 0, 8703 24, 8703 31, 8703 32, 8703 33) қўлланилган божхона қийматининг 20 %и миқдоридаги имтиёзли ставка бекор қилинади.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш вазифаси юкланди:
• халқаро амалиётдан келиб чиққан ҳолда халқаро курьерлик жўнатмалари учун бир марталик божсиз нарх ва оғирлик меъёрларини жорий этиш ҳамда ушбу меъёрлардан ошган тақдирда алоҳида йиғимларни ундириш;
• 2020 йил 1 январдан бошлаб божхона божи ва акциз солиғи бўйича имтиёзларни ушбу имтиёзларнинг самарадорлиги ва импорт қилинадиган товарлар турини ишлаб чиқариш бўйича қувватларнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда бекор қилиш. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»