Фото:«Fotouz»
Президентнинг тегишли фармонига асосан илгари фойдаланишда бўлган автомобилларни топшириб, қиймати орасидаги фарқни тўлаш орқали янгисини харид қилиш имконини берувчи «TRADE-IN» дастури 2019 йил 1 октябрдан татбиқ этила бошлади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Шунга кўра, ҳукуматнинг қатор қарорларига «TRADE-IN» тушунчаси, ушбу дастурни қўллаш тартиби ва шартларини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Хусусан, автомобиллар фуқаролар ва юридик шахслар томонидан расмий дилерлик корхоналарига «TRADE-IN» дастури бўйича сотилганда битимнинг нотариал тасдиқланиши талаб этилмайди.
Шунингдек, расмий дилер мазкур дастур бўйича илгари фойдаланишда бўлган автомобилни сотиб олганда, вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун ҳудудий ДЙҲХХ органларига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар белгилаб берилди.
Бунда, автомобилни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишда ДЙҲХХ органлари томонидан тегишли маълумотнома берилади, ушбу маълумотнома автомобилни бошқариш ҳуқуқини бермайди, шунингдек вақтинчалик рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”