Фото: xcar.com.cn
Ўзбекистонда Chevrolet Onix савдо белгисини рўйхатдан ўтказиш учун ариза тақдим этилди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлигининг ахборот қидирув тизимида келтирилган маълумотларга таяниб, Daryo хабар берди.
1 мартдан савдо белгисини рўйхатга олишнинг янги тартиби жорий этилган эди. Эндиликда ариза тақдим этилганидан сўнг бир иш куни ичида агентлик ушбу аризалар ҳақидаги маълумотни ўз сайтига жойлаштиради.
1 сентябрдан бошлаб товар белгисини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги ариза бериш фақат электрон шаклда давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.
Chevrolet Оних савдо белгисини рўйхатга олиш тўғрисида General Motors LLC US’дан 24 сентябрда мурожаат келиб тушган. Унга ҳар қандай темир йўл транспорти воситаларидан ёки махсус жиҳозланган ва жамоат транспорти сифатида ва сотилган транспорт воситаларидан ташқари автомобиллар киради.
Аввалроқ UzAuto Motors компанияси янги моделлар ва янги ранглардаги автомобилларни йил охирига қадар тақдим этиши, унинг арзон моделлари Chevrolet Onix ва янги Tracker бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди