Асака автомобиль заводида ёнғин юз бергани бўйича расман маълумот берилди

Асака автомобиль заводида ёнғин юз бергани бўйича расман маълумот берилди
Бугун тунда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда Андижон вилоятидаги Асака автомобиль заводида ёнғин юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан компания қуйидагиларни маълум қилди:

Бугун тунги соат 1 ларда Андижон шаҳри Сой кўчасида жойлашган “Андижонмаш” корхонаси ҳудудида жойлашган текстиль корхонасининг том қисмида ёнғин юз берган. Ёнғин сабаблари бизга маълум эмас.

Асака автомобиль заводи ҳудудида ҳеч қандай ёнғин юз бермаганини расман маълум қиламиз.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар