00:23 / 27.10.2019
9 193

UzAuto Motors келгуси йилдан ҳар ойда янги автомобиль моделини тақдим этиши мумкин

UzAuto Motors келгуси йилдан ҳар ойда янги автомобиль моделини тақдим этиши мумкин
2020 йилдан эътиборан, «Ўзавтосаноат» тизимига кирувчи Uzauto Motors компанияси автомобиллар ишлаб чиқариш соҳасида кескин ижобий ўзгаришларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Компания раҳбариятидаги Kun.uz манбасининг сўзларига кўра, келаси йилдан бошлаб, ҳар ой янги турдаги автомобиль ишлаб чиқишни ўзлаштириш ва харидорларга етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Chevrolet Traverse / Фото: carlblackoforlando.com
Бундан ташқари, декабрь ойида Uzauto Motors томонидан ишлаб чиқарилувчи иккита модель тақдимоти ўтказилади. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов UzAuto Motors Service & Trade-In Center очилиши муносабати билан ташкил этилган очилиш маросимида Kun.uz мухбирига маълум қилди.

Chevrolet Trailblazer / Фото: dubaicars.com
Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors компанияси директори Рустам Ражабов завод томонидан Chevrolet Trailblazer, Chevrolet Equinox ва Chevrolet Traverse моделларини ишлаб чиқариш бўйича ишлар олиб борилаётганини маълум қилган эди.

Chevrolet Equinox / Фото: chevrolet.com
Аввалроқ, «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов яқин келажакда UzAuto Motors заводида бир платформа негизида 3та янги модел ишлаб чиқиш йўлга қўйилиши ҳақида президент Ш.Мирзиёевга маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » UzAuto Motors келгуси йилдан ҳар ойда янги автомобиль моделини тақдим этиши мумкин