Хитойда Range Rover’нинг 10 марта арзон турувчи нусхаси яратилди

  • 21 ноябрь 2019, 10:57
  • 1 966
  • Авто
  • Хитойда Range Rover’нинг 10 марта арзон турувчи нусхаси яратилди
    Хитойнинг Hanlong Auto автомобилсозлик компанияси ташқи кўринишидан Range Rover Sport йўлтанламасига ўхшаш моделни яратди. Hunkt Canticie деб номланган янги моделнинг хитойчи номи “Куанши” бўлиб, у оригинал Range Rover’дан 10 марта арзонроқ туради. Моделнинг эълон қилинган суратлари унинг ташқи томондан Range Rover Sport’га ўхшашлигини кўрсатмоқда.

    «Оригинал» ва «нусха» ташқи томондан бир-бирига ўхшаш бўлса-да, уларнинг фарқланувчи жиҳатлари ҳам бор. Жумладан бу фарқларни фаралар, олд панжара ва орқа чироқларда кўриш мумкин. Бироқ агар янги моделга Range Rover белгилари ўрнатилса, кўпчилик “Куанши”ни Range Rover’нинг янги модели деб қабул қилишлари мумкин.

    Машина 2 литрли, 218 от кучига эга двигател билан жиҳозланган. Бу борада янги модел Range Rover Sport SVR’дан анча кучсизроқ, чунки британ моделида 5 литрли, 8 цилиндрли двигател ўрнатилган. Шунингдек, Canticie’нинг максимал тезлиги 185 км/соатни ташкил қилади, ваҳоланки Range Rover моделларида бу кўрсаткич анча юқори.

    Шу билан бирга, Range Rover’нинг хитойча варианти интерьери билан “оригинал”дан анча фарқ қилади. Canticie’да асбоблар панели тўлиқ рақамлаштирилган.

    Нархларга келсак, Canticie анча ҳамёнбоп бўлиб, у 126 минг юан (тахминан 18 минг доллар) туради. Хитойда Range Rover’нинг энг арзон моделини эса 1,22 млн юан (170 минг доллар), яъни 10 марта қимматроққа сотиб олиш мумкин.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Хитойда Range Rover’нинг 10 марта арзон турувчи нусхаси яратилди