23:52 / 12.12.2019
6 222

Йил бошидан буён Ўзбекистонга 20 та электромобиль олиб кирилди

Йил бошидан буён Ўзбекистонга 20 та электромобиль олиб кирилди
Nissan Leaf
Ўзбекистонда электромобиллар учун бож ундириш тартиби яна бекор қилинди. Бу давлатимиз раҳбарининг 10 декабрдаги йўл тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги қарорида белгилаб қўйилди, деб ёзади Норма.уз.

Айни пайтда ҳам электромобилларга божхона тўлови ҳам, акциз солиғи ҳам солинмайди.

Бироқ Президентимизнинг шу йил июнь ойида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида 2020 йил 1 январдан бошлаб электромобилларни олиб кириш учун 10 фоизлик тўлов кўрсатиб ўтилган эди.

Охирги қарорда эса бу тартиб бекор қилинди. Бундан буён ҳам электромобилларни юртимизга божхона божларини тўламасдан олиб кириш мумкин. Гап ТН ВЭД 870380 кодли, фақат электр двигатели билан ҳаракатга келадиган транспорт воситаси ҳақида кетяпти.

Маълумот учун, Ўзбекистонга жорий йил бошидан буён 20 та автомобиль олиб келинган бўлса, давлатимиз раҳбарига Қўқон шаҳрида қиймати 3000 АҚШ долларилик электромобиль намойиш этилганди. “Шаффоф омадли саноат” 2021 йилдан бошлаб бу борадаги ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштиряпти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Йил бошидан буён Ўзбекистонга 20 та электромобиль олиб кирилди