17:50 / 25.12.2019
4 682

Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси яна бир йил амалда бўлади

Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси яна бир йил амалда бўлади
Эслатиб ўтамиз, Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқарамаси матбуот хизматининг хабар беришича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 116-сонли қарорига кўра, 2020 йил 31 декабрь кунига қадар янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати белгиланган.

Мазкур давлат хизмати бугунги кунда Давлат хизматлари марказларлари орқали ҳам мурожаатчиларга тез ва қулай хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини гувоҳноманинг янги намуналарига алмаштириш ҳайдовчилар томонидан паспорт ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талони тақдим этилганда амалга оширилади.

Қарорга қўра, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши белгиланган.

Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги 7 та туманларида яъни Мирзо-Улуғбек, Миробод, Учтепа, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яккасарой, Яшнобод туман Давлат хизматлари марказлари орқали ушбу давлат хизмати кўрсатиб келинмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси яна бир йил амалда бўлади