Фото: «ТАСС»
«АвтоВАЗ» томонидан ишлаб чиқариладиган моделлар учун тавсия этилган чакана нархлар ўртача 2,3 фоизга оширилади, деб хабар берди «Дарё» нашри.
Маълумотларга кўра, энг кўпи — 3,8 фоизга Vesta седанининг нархи қимматлашади — 629,9 минг рубл (10 минг АҚШ доллари атрофида). Россияда энг оммабоп ҳисобланган Granta оиласига мансуб седаннинг нархи эса 2,5 фоизга кўтарилиб, 455,9 минг рублга (7136 АҚШ доллари) етади. Шу билан бирга Lada 4х4 йўлтанламасининг нархи 2,9 фоизга ошади. Автоконцерннинг энг қиммат модели ҳисобланувчи Lada Vesta Sport эса 1,5 фоизга қимматлашиб, 1 миллион 42,9 минг рублга етади (16 686 АҚШ доллари).
Lada Xray хетчбекининг нархи эса 0,8 фоизга ошади.
Таъкидланишича, нархларнинг ошиши «АвтоВАЗ»нинг Россия бозоридаги улушига таъсир қилмайди, чунки бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчилари ҳам нархларнинг ошишини эълон қилган.
«АвтоВАЗ» — Россиядаги энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиси бўлиб, 2018 йилда 560 мингдан ортиқ машина конвейрдан чиққан. «АвтоВАЗ» гуруҳи Renault—Nissan—Mitsubishi альянсига киради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди