10:16 / 27.12.2019
6 638

«UzAuto Motors» янги автомобиллар нархини эълон қилди

«UzAuto Motors» янги автомобиллар нархини эълон қилди
«UzAuto Motors» компанияси 25 декабрь куни тўртта янги автомобил — Chevrolet Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinoxнинг тақдимотини ўтказган эди. Ушбу янги моделларнинг сотуви бугун, 27 декабрдан бошланади.

Trailblazer ва Equinox автомобиллари учун шартнома тузиш «UzAuto Motors» дилерлик марказларида бугундан бошланади. Tahoe ва Traverse моделларига шартномаларни фақат Nurafshon Autocentre (Тошкент вилояти) автосалонидан олиш мумкин.

Автомобиллар нархлари*:

EQUINOX
Бошланғич нархи: 225 652 174 сўмдан
Redline LT комплектацияси: 303 478 261 сўм

TRAILBLAZER
Бошланғич нархи: 264 347 826 сўмдан
LTZ комплектацияси: 346 086 957 сўм

TRAVERSE
Бошланғич нархи: 404 173 913 сўмдан
Premier комплектацияси: 518 260 870 сўм

TAHOE
Бошланғич нархи: 517 391 304 сўмдан
Premier комплектацияси: 691 304 348 сўм

*Нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Авто » «UzAuto Motors» янги автомобиллар нархини эълон қилди