10:26 / 06.01.2020
14 570

Ўзбекистон банклари тақдим этаётган автокредитлар (рўйхат)

Ўзбекистон банклари тақдим этаётган автокредитлар (рўйхат)
Ўзбекистонда 2019 йилга нисбатан автокредитларни бериш шартлари қанчалик ўзгарганлиги таҳлил қилинди. «Spot» нашрининг ёзишича, 2019 йил декабр ойида автокредит бўйича қарздорлар сони 2,7 бараварга ўсган.

2019 йил 1 июл ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 85 мингта автомобил қарздорлиги бор эди. Бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 2,9 ва 2017 йилга нисбатан 12 баравар кўп.

Ёпилмаган автокредитларнинг умумий сони 4519 ни ташкил этди, бу 2018 йилга нисбатан 2,7 баравар, 2017 йилга нисбатан 19 баравар кўп.

16 банк 2020 йил январ ойида автокредитларга бўлган юқори талабни қондиришга тайёр. 2019 йилдан асосий фарқ — бу ставкаларнинг ошиши. Aгар ўтган йили бу кўрсаткич ўртача 25–27 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич деярли 30 фоизни ташкил этади.

Барча банклар шартларига кўра олдиндан тўловни амалга ошириш лозим. Қоида тариқасида, бу автомобил нархининг 30 фоизини ташкил этади, гарчи ундан кўпроқ ёки камроқ вариантлар бўлса ҳам.

Бир нечта банклар автокредитлар таклиф қилишмоқда — улар бўйича фоиз ставкаси омонат миқдори ва кредит бериш муддатига қараб ўзгаради.


Эътибор беринг: маълумотлар ушбу мақола нашр этилгунга қадар тегишли бўлиб, фақат маълумот сифатида тақдим этилади. Кредит шартлари ўзгариши мумкин. Маълумотларни банкларнинг ўзида аниқлаштириш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистон банклари тақдим этаётган автокредитлар (рўйхат)