Тошкент шаҳрининг иккита чорраҳасида хавфсизлик камарини тақмаслик ҳамда телефонда сўзлашиш каби қоидабузарликларни тест режимида қайд этувчи Хитойнинг Hikvision компанияси томонидан ишлаб чиқарилган видеокузатув камералари ўрнатилди, деб хабар берди «Дарё» нашри.
«Ҳозир бу ишлар бизнинг тизимимизни Хитой ускунасига мослаштириш ва бизнинг ёрқин қуёш нури, ёғингарчилик, ҳарорат ўзгариши каби иқлим шароитларда қандай ишлашини кўриш учун тест режимида амалга оширилмоқда», — Тошкент ЙҲХБ компьютерлаштирилган йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш тизими бўлими бошлиғи подполковник Шуҳрат Муродов.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Тошкентдаги 115 та чорраҳа замонавий видеокамералар билан жиҳозланган. Улар икки турдаги қоидабузарликларни қайд этади: светофорнинг тақиқловчи сигналига ўтиш ва тезликни ошириш.
Тошкентда жами 500 дан ортиқ чорраҳалар мавжуд. 2020—2021 йиллар мобайнида уларнинг барчасига видеокузатув камераларини ўрнатиш режалаштирилган.
Қайд этилишича, шаҳарда жадал суръатларда олиб борилаётган қурилиш ишлари, уларнинг натижасида шаҳар ландшафтининг ўзгариши, шунингдек бу ишларга катта маблағ сарфлаш зарурати жараённи тезлаштиришни кечиктирмоқда.
Келгусида шаҳарда ҳаракатланиш интенсивлигини қайд этадиган ва ЙҲХБ компьютер тизими орқали светофорларнинг ишлашини автоматик равишда созлайдиган камералар ўрнатилади.
Камерларнинг чекланган миқдорда ўрнатилиши, шунингдек кўп сонли чорраҳалар, йўллар, бозорларга ўрнатишдан олдин уларни синаб кўриш зарурати билан изоҳланади.
Қайд этилишича, Тошкентнинг 115 та чорраҳасига ўрнатилган камераларга чироқ ўчиши оқибатида электр таъминоти етиб бормаган тақдирда улар автоматик равишда ушбу чорраҳаларга ўрнатиган жавонлардаги иккитадан аккумуляторга уланади ва қоидабузарликларни қайд этишни давом эттиради.
Видеокамералардан олинган маълумотлар тўғридан-тўғри ЙҲХБ компьютер тизимининг серверига ўтади, у ерда автоматик равишда қайта ишланади ва у жарима ҳақидаги маълумот почта хизмати ахборот тизимига ўтади, бу эса жаримани қўллаш тўғрисидаги хабарномаларни юборишни таъминлайди. Ушбу жараён инсон аралашувисиз амалга оширилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”