20:37 / 06.01.2020
3 826

UzAuto Motors IPO ўтказишни режалаштирмоқда

UzAuto Motors IPO ўтказишни режалаштирмоқда
UzAuto Motors акцияларининг бирламчи оммавий таклифи (IPO)ни ўтказмоқчи.
Бу ҳақда компания вакиллари 6 январ куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар берди Sof.uz нашри.

Компаниянинг стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи Рустам Қодиров сўзларига кўра, IPO хорижий биржада ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ҳозирда компаниянинг ягона акциядори давлат ҳисобланади.

Ёзда “Ўзавтосаноат” давлат ширкати 4 компанияни ўз таркибига қўшиб олганди. Улар: UzAuto Motors, Avtooyna, Avtokomponent ҳамда Uzavtosanoat Leasing. Аввалроқ Ўзбекистон томони GM Uzbekistan’даги барча акцияларни сотиб олганидан сўнг компания номи UzAuto Motors’га ўзгартирилган эди.

IPO (инглизча Initial Public offering бирикмасининг қисқартмаси) акциядорлик жамиятлари акцияларининг бирламчи оммавий таклиф қилиниши деган маънони билдиради. Бунда акция чиқарувчи ширкат ўз аксияларини илк бора кенг омма эътиборига ҳавола этаётган бўлади. IPO ни ўтказишдан асосий мақсад компанияни ривожлантириш учун кенг доирадаги инвесторлардан капитал жалб қилишдир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » UzAuto Motors IPO ўтказишни режалаштирмоқда