UzAuto Motors 2019 йил охирида тақдимотини ўтказган тўрт русумдаги автомобилнинг барчаси хориждан импорт қилинади.
Жумладан, Tahoe ва Traverse АҚШдан, Trailblazer Таиланддан, Equinox эса Хитойдан келтирилади.
Бу ҳақда 6 январь куни «Ўзавтосаноат» расмийлари билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинган.
«Бу – премиум сегмент ҳисобланади. Бу сегментдаги автомобилларнинг комплектацияси жуда бой. Бу автомобилларни ишлаб чиқариш, дунё бўйича, агар нолдан бошлаб чиқарадиган бўлсак, битта модели учун 1 миллиарддан 2 миллиард долларгача кетади.
Биз бу автомобилларни олиб киришимиздан мақсад нима? Биласиз, 40 минг доллардан қиммат бўлган автомобилларга божлар туширилгандан сўнг, ташқи бозордан айнан шу сегментдаги автомобиллар кириб келишни бошлади. Шу сегментдаги BMW автомобилларининг кириб келиши 2019 йилда бир йил олдингига нисбатан 400 баравар, Toyoto 200 бараварга ошган. Шуни ўрганиб чиққанимиздан сўнг, биз шу Toyota ва дунёдаги бошқа корхоналар билан рақобат қилиш стратегиясини ишлаб чиқдик. Биринчи босқичда биз тайёр ҳолда автомобилларни бозордаги талабни ўрганиш учун олиб киряпмиз.
Стратегиямизга асосан, агар шу автомобилларимиз билан бозорда ўрнимизни топа олсак, сотувлар кўлами ишлаб чиқариш даражасига етганидан кейин, биз инвестицияларни жалб қилган ҳолда бу автомобилларни албатта ишлаб чиқарамиз», – деди «Ўзавтосаноат» АЖ Савдони ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Мирсамуков.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил давомида 40 минг доллардан юқори «иномарка»ларни Ўзбекистонга божсиз олиб кириш тартиби амал қилди, аммо 2020 йилдан бошлаб аввалгидек четдан келтирилаётган автомобилларга двигатель ҳажмига қараб бож солинмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”