13:03 / 09.01.2020
4 654

Автомашинадан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Автомашинадан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш мўлжалланмоқда.

Муҳокама учун эълон қилинган қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ–2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилади:

- 223-модда (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) биринчи қисмининг диспозицияси “шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса” деган сўзлар билан тўлдирилади;

- 266-модда (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) биринчи қисмининг (Транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса):

- диспозициясидаги “ўртача оғир ёки” деган сўзлар чиқариб ташланади;

санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”.

Ушбу модда биринчи қисми ҳозир қуйидагича кўринишга эга:
Транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса - базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Автомашинадан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади