Фото: «SamAuto»
2020 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда биринчи «ISUZU D-Max» пикаплари сотуви бошланди. «SamAuto» янги автомобиллари линейкаси тақдимоти 2019 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
2020 йил 27 январь, Тошкент шаҳри– 2019 йилнинг ноябрь ойида «SamAuto» компанияси томонидан «ISUZU D-Max» пикаплари тақдимоти ўтказилди ва олдиндан буюртманинг очилиши ҳақида эълон қилинди. Автомобиллар 3 та модификация ва 7 та рангда тақдим этилган бўлиб, нархи 270 миллиондан 380 миллионгача сўмни ташкил этади.
Жорий йилнинг 20 январидан 24 январига қадар «SamAuto» заводи янги автомобилларни биринчи марта юклаб жўнатди. Биринчи туркум 9 та пикапдан иборат. Харидорлар автомобилнинг икки қаторли кабина, 4 та йўловчилар ўриндиғи, ҳажми 3 литрлик двигатель ва автоматик узатиш қутиси билан жиҳозланган «D-MAX IRBISi» модификациясини афзал кўрдилар. «D-MAX IRBISi»нинг юк кўтариш қобилияти 865 килограммни ташкил этади.
Ўзбекистонда пикаплар реализацияси билан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларида жойлашган 8 та дилерлик марказлари шуғулланмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди
Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди
Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди
“Барселона”да янги можаро бошланди
Россия яна бир бор Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади
Исландияда атмосферадаги ифлосланишни тозалайдиган йирик завод иш бошлади