Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, кўплаб қоидабузарликлар пиёдалар томонидан амалга оширилиши аниқланди. Улар томондан йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилмаслик оқибатида йўл-транспорт ҳодисаларининг аксарияти юз беради.
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Жумладан, пиёдалар автомобил йўлини улар учун махсус ажратилган йўлак орқали эмас, балки белгиланмаган жойлардан кесиб ўтишади. Бунинг олдини олиш ва пиёдаларни яна бир марта огоҳ бўлишга чақириш мақсадида Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси пиёдалар учун янги тақиқловчи белгини (3.10. Пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланган) ўрнатди.
Ушбу белги Мирзо-Улуғбек тумани Султония кўчасидаги ер ости йўлаги ҳамда Юнусобод деҳқон бозоридаги ер ости йўлаги ёнида ва Шайхонтоҳур туманидаги Беруний ва Сақчисимон кўчалари кесишмасида (Чорсу бозори рўпарасида) ўрнатилди.
Таъкидланишича, пиёдалар томонидан қоидалар тез-тез бузилувчи бу жойларда ушбу белгиларни ўрнатишдан мақсад йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтириш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Шунингдек, Юнусобод туманидаги Амир Темур ва Осиё кўчалари кесишмасида огоҳлантирувчи 1.32 “Тирбандлик” йўл белгиси ўрнатилди.
Ушбу белги вақтинчалик ёки чорраҳалар олдида ўрнатилган ўзгарувчи тасвирли белгиларда, тирбандлик юзага келган ҳудудни четлаб ўтиш имконияти бор жойда қўлланилади.
Ушбу белги ёрдамида ҳайдовчилар олдинда тирбандлик борлигидан огоҳлантирилади. Ўз манзилига шошаётган ҳайдовчилар бу белгини кўргач йўлларини бошқа йўл орқали давом эттиришлари мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”