20:34 / 15.02.2020
5 249

Nexia R3 Қозоғистонда энг кўп сотилаётган автомобилга айланди

Nexia R3 Қозоғистонда энг кўп сотилаётган автомобилга айланди
Қозоғистонда энг кўп сотиладиган енгил автомобиллар топ-10 рўйхатида Ravon Nexia R3 етакчи бўлиб олди – январь ойида қўшни мамлакатда 449 та ушбу русумли машина сотилди. Янги йилнинг январида Қозоғистон автомобиль бозори ўтган йил шу давридагига нисбатан сотувларнинг 20 фоизга ўсиши билан эсда қоларли бўлди.

Қайд этиш ўринлики, Ravon бренди остидаги автомобиллар сотуви 2019 йил март ойида қайта тикланди. Ўтган йилда Қозоғистонда 3536 дона Ravon Nexia R3 автомобили сотилди. Бунда, 2019 йил сентябрда Nexia мамлакатдаги энг кўп сотиладиган автомобиллар учталигига кирганди, янги йилда эса, энг харидоргир автомобиллар етакчилари ичида биринчи ўринни эгаллаб, сотувлар илғорига айланди.

Қозоғистонда сотилаётган Нексияларнинг нархи қанча?
Олмаотадаги автосалонларда, шунингдек, Ravon.kz сайтида R3 модели 3 469 000 тенге (ҳозирги курс бўйича 86 725 000 сўм)дан 4 199 000 тенге (104 975 000 сўм)гача таклиф қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Nexia R3 Қозоғистонда энг кўп сотилаётган автомобилга айланди