15:43 / 11.03.2020
5 630

UzAuto Motors автомобиллар нархи нега оширилганини тушунтирди

UzAuto Motors автомобиллар нархи нега оширилганини тушунтирди
UzAuto Motors автомобилларнинг чакана нархлари янгилангани бўйича расмий хабарнома чиқарди.
UzAuto Motors компанияси нархларни қайта кўриб чиқиш қарори нархлар конъюнктураси, шунингдек, ички ва ташқи бозордаги умумий макроиқтисодий вазиятнинг ўзгариши билан боғлиқ эканлигини маълум қилган. 2020 йилнинг 4 мартига қадар шартнома имзолаган харидорлар учун барча шартлар сақлаб қолиниши айтилган.

“2017 йилнинг сентябрь ойида сўнги марта автомобиль нархлари ўзгарганидан буён долларнинг сўмга нисбатан айрибошлаш курси ўсди, хом ашё нархлари, коммунал хизматлар тарифлари, транспорт хизматлари нархлари ошди.

Бундан ташқари, аввал солиқ имтиёзларига эга бўлган UzAuto Motors компанияси 2019 йилнинг октябрь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ солиқларни умумий асосларда, жумладан ҚҚС бўйича тўлашни бошлади. 2019 йилда компания 2,5 трлн. сўм солиқ тўлаган бўлса, жорий йил учун эса ушбу кўрсаткич 4,2 трлн. сўмни ташкил қилиши кутилмоқда”, - дейилади компания маълумотида.

Таъкидланишича, яқин келажакда компаниянинг ўзи учун белгилаган устувор йўналишлардан бири бу сўнгги вақтда амалиётда кенг қўлланилаётган истеъмолчилар учун ажратиладиган автокредит ва муддатли тўлов тизимларини янада ривожлантиришдир. Ушбу йўналиш банклар билан яқин ҳамкорликни кўзда тутади.

“Ўзбекистон автомобиль бозорини глобал ислоҳ қилиш доирасида, соғлом рақобатбардош экотизимни яратиш мақсадида “Ўзавтосаноат” яқин келажакда масъул давлат органлари томонидан кўриб чиқиладиган Ўзбекистон бозорига олиб кириладиган хорижий автомобилларга божхона тўловларини камайтириш ташаббуси билан чиқди. Ички бозорда рақобатнинг кучайиши UzAuto Motors компаниясининг бошқарув тизимини янада такомиллаштиришга, компаниянинг рақобатбардошлигини, шунингдек ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг сифати ва ҳаммабоплигини оширишга имкон беради”, - дея якунланади хабарнома.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » UzAuto Motors автомобиллар нархи нега оширилганини тушунтирди