22:47 / 12.04.2020
2 990

Audi А8’да АҚШ ҳудуди 26 соат ичида босиб ўтилиб, янги рекорд ўрнатилди. Бироқ у тан олинмади

Audi А8’да АҚШ ҳудуди 26 соат ичида босиб ўтилиб, янги рекорд ўрнатилди. Бироқ у тан олинмади
Фото: Road&Track
АҚШдаги «Замбаракнинг ўқи» ноқоқуний пойгасини ўтказиш вақтида янги рекорд ўрнатилди. Ўз исмини ошкор қилишни истамаган пойгачилар Audi А8L седанида Нью-Йоркдан Лос-Анжелесгача бўлган 4546 километр масофани 26 соат 38 дақиқа-ю 48 сонияда босиб ўтишга муваффақ бўлган, деб хабар беради Road&Track'га таяниб Дарё.

Ноқонуний автопойга иштирокчилари ёқилғи қуюш шохобчаларида вақт йўқотмаслик учун автомобилнинг ёқилғи тизимига бензин учун иккита катта пластик идишни улаб, уни юкхонага ўрнатган.
Бундан ташқари, кечаси полициянинг эътиборини жалб қилмаслик учун Audi А8L юкхонасидаги фонарлар автомобиль кузови рангига мос плёнка билан ёпиб қўйилган.

Бироқ Cannonball Run ташкилотчилари янги рекордни ҳаққоний дея тан олмаган. Чунки пойгачиларга 26 соат 38 дақиқалик рекордни ўрнатишда коронавирус пандемияси сабаб йўллардаги тирбандликларнинг йўқлиги ёрдам берган.

Cannonball Run — АҚШнинг Шарқий қирғоғидан Ғарбий қирғоғига қадар ўтказиладиган ноқонуний пойга. Унинг иштирокчилари бир томондан АҚШ штатлари орасидаги йўллар тизими қанчалик яхши ривожланганини исботлашга уринса, иккинчи томондан ҳукуматнинг тезликни чеклаш тўғрисдаги янги қоидаларига қарши намойиш ҳисобланади.

«Замбаракнинг ўқи» доирасида биринчи пойга 1971 йилда бўлиб ўтган. Ўшанда автомобиль журналистлари Брок Йейтс ҳамда Стив Смит Dodge Sportsman ёрдамида юқоридаги масофани 40 соат 51 дақиқада босиб ўтган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Audi А8’да АҚШ ҳудуди 26 соат ичида босиб ўтилиб, янги рекорд ўрнатилди. Бироқ у тан олинмади