20:26 / 19.04.2020
2 462

Британия компанияси «дунёдаги энг тезкор кроссовер»нинг тизери билан бўлишди

Британия компанияси «дунёдаги энг тезкор кроссовер»нинг тизери билан бўлишди
Кадр: YouTube
Jaguar моделларини қайта ишлаб, ўз маркаси остида тақдим этиш билан танилган Британиянинг Lister компанияси «энг тезкор кроссовер»нинг навбатдаги тизери билан бўлишди. Бу модернизацияга учраган F-Pace SVR модели бўлиб, у соатига 322 километр тезликка чиқа олади, деб хабар қилади Motor'га асосан Дарё нашри.

Lister кроссовери ҳақида дастлаб 2018 йилнинг баҳорида маълум бўлган. Ўшанда модель LFP (Lister F-Pace) деб номланган эди. Ҳозирда модель Stealth дея номланган бўлса-да, техник тавсифлари шундайлигича қолган: 5,0 литрли V8 компрессор двигатели ўрнатилган, максимал тезлиги 322 км/соат ва 250 нусхада ишлаб чиқарилади. Lister Stealth ушбу кўрсаткичи билан Bentley Bentayga Speed (306 км/соат) ва Lamborghini Urus’ни (305 км/соат) ортда қолдиради. Машина 60 мил/соат тезликка (97 км/соат) 3,5 сонияда чиқа олади.

Кроссовер 550 от кучи ва 680 Нм айланишлар моментига эга модернизациялашган 5,0 литрли V8 двигатели ёрдамида ҳаракатга келади. Бироқ Lister Stealth фойдали иш коэффициентини 666 кучга қадар чиқара олади, бу эса метрик ўлчовларда 675 от кучини ташкил этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Британия компанияси «дунёдаги энг тезкор кроссовер»нинг тизери билан бўлишди