14:00 / 07.05.2020
881

Чехияда ретро услубидаги электромобил тақдим этилди

Чехияда ретро услубидаги электромобил тақдим этилди

Фото: Francois d'Nenu
Чехиянинг МW Motors компанияси Luka EV электромобилини тақдим этди. Машина ретро услубида ишланган, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Электр қурилма 1950—1970 йилларнинг классик автомобилларини эслатувчи спорт купесига жойлаштирилди.

Luka EV 74 от кучига эга мотор, соатига 26,4 киловатт қувватли батарея билан таъминланди. Электроседаннинг оғирлиги 886 килограммни ташкил этади.
Автомобиль бир қувватланишда 305 километрдан кўпроқ йўл юради. Унинг максимал тезлиги соатига 140 километрни ташкил этади, Luka EV’нинг тезлиги соатига 100 километрга етиши учун 9,8 сония талаб қилинади.

Спорт ретро-электрокарнинг бошланғич нархи 30 минг еврони ташкил этади.



Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)