Фото: YouTube
«УАЗ Хантер» ва Mercedes-Benz «Гелендваген» бир-бирига рақобатчи ҳисобланади. Аслида Россия автомобиллари Германиякидан кучлироқ эканлигини исботлашга уринувчи «УАЗ» эгалари шундай ҳисоблайди, деб ёзади Carakoom.
Бу икки йўлтанламасни бир неча маротаба солиштириб кўришган. Синовлар анъанавий йўлларда, нотекис йўлларда ўтказилган. Бироқ ҳеч ким уларнинг мустаҳкамлигини синовдан ўтказмаган.
DdKaba YouTube канали айнан шундай қилишга қарор қилди. Улар кўринишидан анча янги «УАЗ» ва эскигина уч эшикли Mercedes-Benz G-классини сотиб олган.
Сўнгра иккала автомобиль иштирокида олдма-олд тўқнашув содир этилди.
Фото: YouTube
Тўқнашув соатига 60 километр тезликда юз берди. Ташқаридан қараганда «УАЗ» кучлироқ зарарланди. G-классдан фарқли равишда унинг олд эшиклари қийинчилик билан очилди. «УАЗ»нинг тагига антифриз, Mercedes-Benzнинг остига эса автомобиль мойи оқиб кетди.
Расмий натижалар эса қуйидагича: ушбу синовда кузовининг мустаҳкамлиги билан Mercedes-Benz ғалаба қозонди.
Блогернинг ўзи ўйлаб топган қоидаги кўра, синов охирида мағлуб автомобиль йўқ қилинади. Шунинг учун видео сўнггида «УАЗ»нинг металлоломга айланаётганини кўриш мумкин.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди