
UzAuto Motors компанияси ўз мижозларини янги акциялари билан хурсанд қилишда давом этмоқда.
Фақатгина 1 июнга қадар сиз қуйидаги шартлар асосида Tracker ва Malibu 1,5 Turbo автомобилларини муддатли тўловга харид қилишингиз мумкин:
Тўлов муддати: 30 ва 36 ой;
Бошланғич тўлов: сотиб олинган автомобиль нархининг 40 ва 50 фоизи
Бошланғич тўлов 40 фоизни ташкил қилганда, қолган сумма 36 ой давомида ҳар ойи тенг қисмларга бўлиб тўланади:
Tracker МТ – 4,1 млн сўм,
Tracker AT – 4,8 млн.сўм,
Malibu 1,5 Turbo – 5,9 млн cўм.
Агар сиз автомобилнинг бошланғич 50 фоизини тўласангиз, қолган сумма 30 ой давомида ҳар ой тенг қисмларда қуйидаги миқдорда бўлиб тўланади:
Tracker МТ – 3,9 млн сўм,
Tracker AT – 4,6 млн.сўм,
Malibu 1,5 Turbo – 5,6 млн cум.
Акция жисмоний ва юридик шахслар учун амал қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг