03:00 / 22.05.2020
4 238

Беларусда UzAuto Motors автомобиллари савдоси бошланди

Беларусда UzAuto Motors автомобиллари савдоси бошланди
Беларусь Республикаси автомобиль бозорида Chevrolet бренди остида тақдим этилган илк моделлар Spark, Nexia ва Cobalt моделлари бўлди. Бу ҳақда "Ўзавтосаноат" маълум қилди.

Автомобилларнинг биринчи партияси “Мультимоторс” автомарказига етказиб берилди, у Chevrolet брендининг премиал автомобиллари расмий дилери саналади ва эндиликда UzAuto Motors билан оммавий сегментдаги Chevrolet автомобилларини етказиб бериш бўйича янги дилерлик келишувини имзолади.

UzAuto Motorsнинг Беларусдаги шериги ва оммавий сегментдаги Chevrolet автомобилларининг расмий дилери “Мультимоторс” компанияси қайд этишича, ушбу автомобилларнинг асосий афзаллиги нарх ва сифатнинг ажойиб мутаносиблиги, жумладан, комплектациясидир.

Жаҳон автосаноатининг етакчиларидан бири – General Motors компанияси ўрнатган стандартларга тўлиқ мос келувчи автомобилларнинг юқори сифатига эришилгани учун UzAuto Motors'га ​ташқи бозорларда Chevrolet брендидан фойдаланиш ҳуқуқи ​тақдим этилди.

UzAuto Motors компанияси Беларусь, Қозоғистон ва Россия экспорт бозорларида Chevrolet бренди остида автомобиллар сотишни бошлаб юборган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Беларусда UzAuto Motors автомобиллари савдоси бошланди