Автосаноат мутахассислари ўтган йилнинг энг ишончли автомобилларини аниқлашди.
Тадқиқот натижаларига кўра тўртинчи авлод Toyota RAV4 автомобили биринчи ўринни забт этди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу модель дунёдаги энг йирик автомобиль бозорларида барқарор талабга эга бўлиб, ишончли ва оддий, табиий равишда ишлайдиган двигатели, ишончли бўёқ ишлари, шунингдек, сифатли ҳамда кафолатли хизмати унинг афзалликларини намоён этади.
Иккинчи ўринни 2,0 литрли 144 от кучига эга двигатель ва олти поғонали қўл узатмаси билан жиҳозланган Nissan Qashqai эгаллади.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, двигатели 400 минг километрдан кўпроқ масофани босиб ўтиши мумкин бўлган ушбу русумдаги автомобиль эгалари бошқаларга қараганда камроқ ишламай қолиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келишган.
Эҳтиёт қисмлар ва йиғилишларнинг соддалиги ҳамда ишончлилиги билан кўпчиликка манзур келган Renault Duster автомобили эса фахрий учинчи ўринни забт этди.
Қайд этилишича, деярли муаммосиз ишлайдиган ушбу русум олдинги япон маркалари сингари камида 400 минг километрни босиб ўта олади.
Тўртинчи ўринни 2,0 литрли 150 от кучига эга табиий қўл узатиш двигателига эга Жанубий Кореянинг Hyundai Tucson автомобили эгаллади.
2,0 литрли 146 от кучига эга бензинли двигатель ва қўл узатма билан жиҳозланган Mitsubishi Outlander ўтган йилнинг энг ишончли машиналари рўйхатига якун ясади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди