Фото: Motor
«Автостат» агентлиги энг қулай автомобиллар рейтингини тузиб чиқди. Тадқиқотлар давомида экспертлар россиялик автомобиль эгалари учун қайси маркадаги автомобиль салони қулай эканлигини аниқлади, деб хабар беради Motor.
Сўровда 2018—2019 йилларда ишлаб чиқарилган автомобилларга эгалик қилувчи 2500 одам қатнашди. Баҳолаш беш балли шкалада амалга оширилган бўлиб, бунда бир балл қониқарсиз, беш балл эса бошқарув органлари максимал даражада қулай жойлашганини англатади.
Россияликлар энг қулай автомобиль дея Mercedes-Benz’ни танлаган — улар юзта мавжуд 100 баллдан 93,6 балл тўплади. Иккинчи ўрин 92,6 балл билан BMW’га насиб этди. Кучли учликка Audi якун ясади — 91,3 балл. Бундан ташқари, қулай машиналар қаторидан Skoda (89,5 балл) ва Volvo (88,7 балл) моделлари ҳам ўрин олган.
Эргономик машиналарнинг Топ-10 лигига Ford (88,4 балл), Mazda (86,6 балл), Haval (85,7 балл), Volkswagen (85,6 балл) ва КIА (82,4 балл) ҳам киришга муваффақ бўлган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади