13:33 / 20.06.2020
5 316

Россия ва Ўзбекистон биргаликда автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишмоқчи

Россия ва Ўзбекистон биргаликда автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишмоқчи
Россия ва Ўзбекистон ҳукумати вакиллари томонидан автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди, деб хабар беради 18 июн куни республика Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги.

17 июн куни Ўзбекистон инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Россия Бош вазирининг ўринбосари Алексей Оверчук иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди.

Томонлар ип, мато, пардозлаш материаллари ва трикотаж буюмлар ишлаб чиқариш, ёғочни тайёрлаш ва қайта ишлаш, шунингдек электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналарни ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

17 июн куни юқорида айтиб ўтилган видеоконференция чоғида Россия ва Ўзбекистон ҳукумати вакиллари саноат кооперациясини чуқурлаштириш режасини келишиб олдилар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Россия ва Ўзбекистон биргаликда автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишмоқчи