
UzAuto Motors ўз мижозларига ҳар икки йилда автомобилини янгилаш имконини берувчи янги тизимни жорий қилмоқда.
Kun.uz’нинг компаниядаги ишончли манбаси маълум қилишича, тез орада компания ўзи ишлаб чиқараётган автомобилларни сотишда янги тизимни ишга туширади. Бироқ, ҳозирча, ушбу дастурнинг қачон, қай йўсинда ишга туширилиши, қайси моделлар қатори мазкур дастур орқали сотилишини манба маълум қилмади.
Аммо у, бу тизим жуда яқин орада жорий қилинади, дея таъкидлади.
Жаҳон автобозорида Buy Back деб номланувчи дастур, автоҳаваскорга ҳар доим янги автомобил устунлигидан фойдаланиш имкониятини тақдим этади.
Buy Back тизими қандай ишлайди?
Дастур иштирокчиси дастлабки тўловни амалга оширгач, ҳар ойлик тўловларни тўлаш шарти билан ишлаб чиқарувчининг янги автомобилига эга бўлади. Икки йиллик муддат тугагач, харидор эски автомобилини дилерга топширган ҳолда, мутлақ янги автомобилни олиши мумкин бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар