Фото: Autohome
Хитойнинг Hongqi маркаси H9 флагман седанининг прайс-листини эълон қилди. Ҳашаматли тўрт эшикли Hongqi нархи 330 минг юанни (47 минг доллар) ташкил этмоқда — бу Mercedes-Benz E-Class’дан уч баробарга арзонроқ, деб хабар беради Motor.
Хитойнинг Hongqi компаниясига тегишли H9 модели Россиянинг Aurus’ига тегишли Senat седани билан қиёсланмоқда. H9 — Hongqi линейкасидаги энг қиммат ва ҳашаматли модель ҳисобланади. Мазкур моделни нафақат давлат муассасаларига, балки бадавлат мижозларга ҳам сотиш режалаштирилган.
Hongqi маркаси — FAW давлат концернига тегишли бўлиб, 1958 йилдан буён Хитой элитаси учун автомобиллар ишлаб чиқариб келади.
Фото: Autohome
Ўлчамлари бўйича Hongqi H9 Aurus Senat’дан ортда қолади: унинг узунлиги— 5137 миллиметр, ғилдираклар базаси — 3060 миллиметрга тенг. Aurus’да эса ушбу кўрсаткичлар мос равишда 5630 ва 3300 миллиметрни ташкил этади.
Hongqi’нинг топ-версияси электр бошқарилувчи ўриндиқларга, истиш ва вентиляция тизимига эга тўрт ўринли ҳисобланади. Йўловчилар учун алоҳида планшетлар мавжуд, ҳайдовчининг қаршисидан эса 12,3 дюймли виртуал қурилмалар учун дисплей ва худди шу ўлчамдаги тачскрин мултимедиатизими ўрин олган.
Фото: Autohome
Фото: Autohome
Салон табиий ёғош ва дубдан ишланган, чарм ва металлар билан қопланган.
Hongqi H9 252 от кучи ва 380 Нм айланувчи моментга эга 2,0 литрли «турботўртлик» ва 48 волтли стартёр-генератор ёрдамида ҳаракатга келади.
Фото: Autohome “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди