22:11 / 23.07.2020
3 184

Эски Fiat ва янги BMW краш-тести машиналарнинг хавфсизлик тизими қанчалик эволюцияга учраганини кўрсатиб берди (видео)

Эски Fiat ва янги BMW краш-тести машиналарнинг хавфсизлик тизими қанчалик эволюцияга учраганини кўрсатиб берди (видео)
Фото: Dynamic Test Center
Швейцариядаги Динамик синовлар маркази экспертлари полиция ходимларига мўлжалланган BMW 525 универсалининг орқа қисми қанчалик хавфсиз эканлигини текшириб кўришга қарор қилди. Бунинг учун улар автотураргоҳда турган автомобиль «устига» эски Fiat Uno’ни ҳайдади, деб хабар беради Motor.

Синовни ўтказиш учун BMW’нинг орқа ўриндиғига учта манекен ўрнатилган бўлиб, уларга хавфсизлик камарлари тақилган. Шунингдек, зарба қанчалик кучли бўлишини кузатиш мақсадида универсал юкхонаси қурилмаларга тўлдирилган. Экспертлар катта тезликда келиб уриладиган автомобиль сифатида 1983 йилда ишлаб чиқарилган Fiat Uno’дан фойдаланган. Бу орқали улар ўнлаб йиллар давомида машиналардаги хавфсизлик тизими қанчалик ўзгарганини кўрсатиб бериш ниятида бўлган.

Италия хэтчбеки соатига 90 километр тезликда ҳаракатланиб, немис универсалининг орқасига келиб урилган. Кучли зарба оқибатида Fiat’нинг олд қисми бутунлай пачоқланиб кетган. Агар бу вақт машина ичида йўловчи бўлганида унинг авария қурбонига айланиш эҳтимоллиги жуда юқори бўлган бўлар эди.

BMW эса тўқнашув кучли бўлганига қарамай, бутун зарбани моделнинг орқа бампери қабул қилиб олган. Универсалнинг орқа ойнаси бироз дарз кетган, манекен ва юкхонадаги қурилмалар бутун қолган. Мазкур синов автомобилларнинг хавфсизлик тизими 30 йил ичида қанчалик ўзгарганига ёрқин мисол бўла олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Эски Fiat ва янги BMW краш-тести машиналарнинг хавфсизлик тизими қанчалик эволюцияга учраганини кўрсатиб берди (видео)