11:18 / 04.08.2020
2 494

Мусиқа остида ёруғлик шоу уюштиришга қодир Xpeng P7 электромобили (видео)

Мусиқа остида ёруғлик шоу уюштиришга қодир Xpeng P7 электромобили (видео)
Фото: Carakoom
Хитойда яратилган Xpeng P7 электромобилининг олд қисмидаги ёруғлик техникаси ўзига хос режимга эга бўлиб, у Эдвард Григнинг мусиқаси билан алоҳида уйғунлик ҳосил қилди, деб хабар беради Carakoom.

Tesla маркасининг турли моделлари ўз мухлислари кўнглини «рақслар» билан ром этган. Хитойда унга рақобатчи сифатида қаралаётган Xpeng компанияси эса янги P7 электроседани учун янги ёруғлик режимини ишлаб чиқди.
Xpeng P7 норвегиялик композитор Эдвадрд Григнинг фортепианода ижро этган куйига ёруғлик шоусини ижро эта олади.

Шоу 1 дақиқадан кўпроқ давом этган ва унда электромобилнинг олд қисмидаги ёруғлик панелидан фойдаланилган. Турли ёруғлик секторларидаги фаоллик мусиқа билан ажойиб уйғунлик ҳосил этган ва ҳатто бошида фортепиани клавишлари босилишини такрорлаган. Мусиқа бошланганида ёруғлик диодларига бурилишни кўрсатувчи ён чироқлар ва асосий фара ҳам қўшилганини томоша қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Xpeng P7 — 80,9 кВт/соат қувватли аккумулятор батареясига эга электромобиль ҳисобланади. Орқа узатмали модель бир марта қувватланиш орқали 568 километр йўл боса олади. Шунингдек, мижозларга тўлиқ узатмали вариантга ҳам таклиф этилади. Соатига 100 километр тезликка 4,3 сонияда чиқа оладиган ушбу вариант бир марта қувватланиш орқали 706 километр йўл босишга қодир бўлади.

Май ойининг ўрталарида Хитойнинг BYD автомобиль ишлаш чиқарувчи компанияси ўзининг янги Han EV электрокарини тақдим этган ва Tesla Модель 3’га рақобатчи тайёрлаётганини билдирган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Мусиқа остида ёруғлик шоу уюштиришга қодир Xpeng P7 электромобили (видео)