15:43 / 05.08.2020
4 223

Кушербоев: UzAuto Motors монопол юқори нарх қўллаганини тасдиқловчи тўрт аломат аниқланди

Кушербоев: UzAuto Motors монопол юқори нарх қўллаганини тасдиқловчи тўрт аломат аниқланди
Аввалроқ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан UzAuto Motors АЖга нистабат тегишли иш қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Депутат Расул Кушербоев UzAuto Motors АЖ вакиллари иштирокида бўлиб ўтган видеоконференц ҳақида фикр билдирди.

"Куни кеча Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан UzAuto Motors АЖда Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонуни ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, шу жумладан, ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши асослилиги юзасидан ўтказилган текширув натижасида қўзғатилган иш UzAuto Motors АЖ вакиллари иштирокида видеоконференц режимида кўриб чиқилди.

Текшириш жараёнида қуйидаги қонунбузилиш аломатлари аниқланган. Хусусан, UzAuto Motors АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган енгил автомобилларнинг амалдаги нархларини шакллантиришда айрим харажатларни ошириб киритганлиги сабабли монопол юқори нарх қўлланилиши аломатлари аниқланган. Бунда:

Биринчидан, автомобилларнинг базавий нархини шакллантиришда нормаланадиган харажатларни, яъни бутловчи қисм ва материаллар нархини ошириб киритиш;

Иккинчидан, Жамият томонидан автомобилларнинг базавий нархини шакллантиришда ўтган йилнинг 9-ойлик ҳисобот кўрсаткичлари инобатга олиш оқибатида нормаланмайдиган харажатларнинг ошиши;

Учинчидан, Жамият томонидан автомобилларнинг базавий нархини шакллантиришда реклама харажати ва бошқа харажатлар асоссиз киритилишининг нархга таъсири;

Тўртинчидан, автомобилларнинг базавий нархини шакллантиришда кредитга боғлиқ харажатларнинг нотўғри киритилиши каби омиллар нарх юқори шаклланишига сабаб бўлган.

Бундан ташқари енгил автомобилларни истеъмолчиларга реализация қилишда айрим дилерларга бошқаларига нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёз ва енгилликларни бериш, янги ташкил этилаётган дилерлар билан шартнома тузишда шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни қўйиш каби ҳолатларни содир этиш аломатлари аниқланган. Бу қисқа муддатда сотилган автомобилларнинг аксарият қисми кам сонли айрим дилерлар орқали сотилишига сабаб бўлган. (Шу ери жуда шубҳали ҳаракат)

Яна бир масала: “UzAuto Motors” АЖ янги ташкил этилаётган дилерлик марказлари билан тузиладиган дилерлик шартномасига 10 млрд сўм миқдорида олдиндан тўлов ўтказиш шартини киритган бўлиб, бироқ шу кунга қадар амалда ишлаб турган дилерлик марказлари билан тузилган шартномаларда бундай шартлар мавжуд эмас. Бу ўз ўрнида янги иштирокчиларнинг “бозор”га кириб келишида сунъий тўсиқ пайдо қилган.

Яна бир қизиқ ҳолат шундаки, махсус акцияга тушган автомобилларни муддатли тўлов асосида сотишни UzAuto Motors АЖ ўзи таъсисчилигидаги “Autosanoat Invest” МЧЖ орқали амалга ошириш тизимини шакллантирган. Бунда бошқа дилерлар тўғридан-тўғри бу ишни амалга ошира олишмай, сунъий тўсиқ қўйилган.

Бу ҳолатлар атрофлича муҳокама этилди. Ва кутилганидек, UzAuto Motors АЖ бу важларни тан олмай қўшимча ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, иш мазмунига таълуқли материалларни тақдим этишини билдириб ўтди. Шу сабабли ишни кўришни яқин кунларда давом эттиришга қарор қилинди.

Муҳокамада Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан иш бўйича махсус комиссияси қарор қабул қилганидан сўнг натижаси бўйича қўшимча ахборот тақдим этилиши маълум қилинди.

Шу сабабли қўмита текширувида аниқлаган рақамлар ва уларнинг таҳлили ҳақида комиссия қароридан сўнг батафсил тўхталиб ўтамиз", дейилади депутат ахборотида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Кушербоев: UzAuto Motors монопол юқори нарх қўллаганини тасдиқловчи тўрт аломат аниқланди